Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

11-синф битирувчилари учун қабул жараёнлари якунланмоқда

0 кўрилган

Бугун 2026/2027-ўқув йили учун камида умумий ўрта маълумот (11-синф) негизида бошлангъич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича ҳужжатлар қабулининг охирги куни.

Тиббиёт техникумларига кечки, дуал таълим шакллари ва халқаро таълим дастурлари бўйича қабул жараёнлари ҳам Вазирликнинг мй.эду.уз платформаси орқали 2026-йил 10-сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Тиббиёт техникумларининг кундузги таълим шаклидаги маҳаллий таълим дастурларига ўқишга кириш истагидаги абитуриентлар олий таълим натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида тегишли мутахассислик ва таълим тилини танлаб, танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади.

Бошқа техникумлар (камида умумий ўрта маълумот негизида) бўйича кириш синовлари ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.

2026/2027-ўқув йили учун 641 та техникумга жами 134 960 та қабул параметри тасдиқланган. Шундан 61 550 та давлат гранти асосида.

Вебсите | Телеграм | Инстаграм | Фацебоок | Ёутубе | Х