Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

15 йиллик хизматингиз эвазига фарзандингиз таълимига давлат кўмаги!

0 кўрилган

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат қилган шифокор ва фармацевтлар учун мй.гов.уз порталида янги хизмат ишга туширилди!

Эндиликда фарзандингизнинг олий таълимдаги контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Қопланадиган миқдор қанча?

Йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи (БҲМнинг 15 бараваригача бўлган миқдорда) қопланади.

Масалан: Контракт суммаси 20 млн сўм бўлса, давлат 6 млн сўм субсидия ажратади.

Бир нечта фарзандингиз талаба бўлса, субсидия ҳар бири учун алоҳида ҳисобланади.

Кимлар ушбу имкониятдан фойдалана олади?

Давлат тиббиёт муассасасида айни пайтда ишлаётган;

Камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари.

(Фарзанди Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидабакалавриат йўналишида тўлов-контракт асосида ўқиётган бўлиши керак).

Ортиқча ҳужжат ва оворагарчиликка ўрин йўқ!

Иш стажи, қариндошлик ва талабалик мақоми тегишли идораларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади. Ҳеч қандай қоғозбозлик талаб этилмайди.

Маблағ нақд берилмайди — бевосита ОТМнинг ҳисобварағига ўтказилади. Фарзанд ўқишни давом эттирса, субсидия бакалавриат босқичи якунлангунига қадар ҳар ўқув йилида тўлаб борилади. Оилада бир нечта талаба бўлса, ҳар бири учун субсидия алоҳида ҳисобланади.

Ариза топшириш жуда осон:

мй.гов.уз порталидаги тегишли хизматга киринг;

Зарур маълумотларни тўлдириб, автоматик текширувга розилик беринг;

Аризани юборинг ва натижани шахсий кабинетда кузатиб боринг.

Хизматдан фойдаланиш мутлақо БЕПУЛ! Аризалар йил давомида қабул қилинади.

мй.гов.уз даги ушбу имкониятни оқ халат кийган фидойи тиббиёт ходимларига улашинг!

мй.гов.уз|эгов.уз

ТелеграмФацебоокинстаграмЁу Тубе

Линкед ИнБот

15 йиллик хизматингиз эвазига фарзандингиз таълимига давлат кўмаги! | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми