“Беш ташаббус”: “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди
0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида беш муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг мутолаа қилишга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда маънавий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида “Энг яхши китобхон” танлови доирасида “Бир ойда бир китоб” лойиҳаси иштирокчиларининг навбатдаги тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзлари мутолаа қилган асарлар мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар, қаҳрамонларнинг характери ҳамда китоблардан олган таассуротлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, ўқилган асарларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, инсоний фазилатларни шакллантириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва ҳаётий тажрибани бойитишдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Китоб - билим манбаи, тафаккур қаноти, маънавият кўзгусидир!
