Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

“Энг фаол яшил қаҳрамон” танлови ғолибларини тақдирлаш

0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Энг фаол яшил қаҳрамон” танлови доирасида иншолар ҳамда расмлар (тасвирий санъат) йўналишлари бўйича кўрик-танлов ўтказилди. Мазкур танловнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, табиатни асрашга бўлган масъулият ҳиссини кучайтириш ҳамда уларнинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.

Танлов жараёнида ўқувчилар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил макон яратиш, экологик муаммоларга бефарқ бўлмаслик каби долзарб мавзуларда ўз ижодий ишлари билан фаол иштирок этдилар. Иншо йўналишида қатнашчилар экология ва табиатни асраш борасидаги фикр-мулоҳазаларини мазмунли ёритиб берган бўлсалар, тасвирий санъат йўналишида ўқувчилар табиат гўзаллиги ва яшил ҳаёт тарзини ранг-баранг ижод намуналари орқали акс эттирдилар.

Кўрик-танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши ижодий ишлар сараланиб, ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир ёшларни табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

“Энг фаол яшил қаҳрамон” танлови ғолибларини тақдирлаш | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми