Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Иш берувчиларнинг 86,8 фоизи олийгоҳ, 65,1 фоизи техникум битирувчилари тайёргарлигидан қониқади

0 кўрилган

Битирувчилар тайёргарлиги меҳнат бозори талабларига қай даражада мослигини ўрганиш учун Умуммиллий иш берувчилар сўровномаси ўтказилди.

Сўровномада 14 та ҳудуддаги 3 775 нафар иш берувчи иштирок этиб , 169 та олийгоҳ ва 591 та техникумнинг 3 775 нафар битирувчиси тайёргарлигини баҳолади.

Асосий натижалар:

олийгоҳ битирувчилари тайёргарлигидан иш берувчиларнинг 86,8 фоизи, техникум битирувчилари тайёргарлигидан эса 65,1 фоизи қониқиш билдирди;

амалий тайёргарликни кучайтириш зарурлигини олийгоҳлар бўйича 40,7 фоиз, техникумлар бўйича 53,7 фоиз иш берувчи қайд этди;

иш берувчиларнинг 45,2 фоизи тегишли олийгоҳ билан доимий ҳамкорлиги йўқлигини айтди.

Иш берувчиларнинг фикрича:

яқин 3–5 йилда сунъий интеллект, рақамли технологиялар, янги технологиялар ва ускуналарни тез ўзлаштириш ҳамда креатив фикрлаш кўникмаларига талаб ортади;

ишга қабул қилишда энг муҳим компетенсия бу масъулият ва интизом (олийгоҳлар бўйича 55,6 фоиз, техникумлар бўйича 59 фоиз) бўлади.

Сўровнома натижалари асосида таълим дастурларини такомиллаштириш, иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш, дуал таълим ва амалий тайёргарликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Сўровнома бўйича батафсил таҳлилий шарҳ тез орада эълон қилинади.

Энглиш

Веб-сайт | Телеграм | Инстаграм | Фацебоок