Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Касб танлаган ёшлар - келажак бунёдкорлари!

0 кўрилган

Бугун, жорий йилнинг 28-сентабр куни Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида янги 2026/2027-ўқув йилида 1-курсга қабул қилинган ўқувчилар учун таништирув кечаси ташкил этилди.

Тадбир давомида янги қабул қилинган ўқувчиларга техникумнинг фаолияти, таълим жараёни, ички тартиб-қоидалари ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда техникум жамоаси, устоз ва мураббийлар томонидан янги ўқувчиларга самимий тилаклар билдирилиб, уларни янги ўқув йилида фаол иштирок этишга, билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришга чақирилди.

Мазкур тадбир янги ўқувчиларнинг техникум жамоасига мослашиши, улар ўртасида дўстона муҳитни шакллантириш ҳамда таълим жараёнига ижобий руҳда киришиб кетишига хизмат қилди.

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Касб танлаган ёшлар - келажак бунёдкорлари! | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми