Оила маскани: “Қизларни турмушга тайёрлаш” семинар-тренинги
0 кўрилган

Бугун 24-сентябр куни Шаҳрисабз шаҳар оила маскани томонидан Шаҳрисабз Абу Али бин Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Қизларни турмушга таерлаш ” Дастури асосида семинар тренинг ташкил этилди. Унда оила маскани масули шаҳар Оқила аёллар ҳаракати раҳбари Р. Ишалиева, психолог Ш. Курбонова, юрист С. Жабборовалар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар. Сўзга чиққанлар оиланинг жамиятдаги аҳамияти, соғлом оилф соғлом жамият ғояси асосида оилавий муносабатларда ҳурмат, меҳр -оқибат ва масулият, эр-хотин ўртасидаги муҳаббат, уй ишлари, вақтни самарали тақсимлаш, оилавий ҳаётнинг хуқуқий, манавий ахлоқий, психологик, тиббий ва иқтисодий жиҳатлари бўйича гапирдилар. Ўқув охирида қизларнинг саволларига жавоб берилди.
