Ўзбек тили байрами: Маданият саройидаги тадбирда техникум талабалари
0 кўрилган

Бугун Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида 21-октабр — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий мақсади она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни янада юксалтириш, ёшлар қалбида миллий қадриятларимизга садоқат туйғусини шакллантириш, ўзбек тилининг бой тарихи, бетакрор жозибаси ва жамиятимиз ҳаётидаги беқиёс ўрнини кенг тарғиб этишдан иборат бўлди.
Тадбирда Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумидан бир гуруҳ талаба-ёшлар ҳам иштирок этди.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлодни миллий руҳда тарбиялаш, уларда она тилига муҳаббат ва миллий ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Она тилимиз — миллатимиз руҳи, халқимизнинг бебаҳо маънавий мероси ва фахримиздир! Уни эъзозлаш, ривожлантириш ва келажак авлодларга етказиш барчамизнинг шарафли вазифамиздир.
