Спорт куни
0 кўрилган

Жорий йилнинг 13-май чоршанба куни техникумимизда кун эрталабки бадан тарбия машқлари билан кўтаринки руҳда бошланди.
Ҳамма талаба-ёшлар фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишларини яна бир бор намоён этишмоқда. Ҳозирда спорт тадбирлари қизғин давом этмоқда. Мусобақалар, қизиқарли беллашувлар ва кўтаринки кайфият барчага завқ улашмоқда! Дарсдан бўш вақтда барча ўқувчи ёшларни ва педагог ходимларни спорт майдончаларида кутамиз.
