“Спорт лигаси”: стол тенниси мусобақалари ўтказилди
0 кўрилган

СПОРТ — БЕШ ТАШАББУС! Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқувчилари ўртасида “Спорт лигаси” 1-босқич СТОЛ ТЕННИСИ мусобақалари жорий йилнинг 22-сентабр куни техникум спорт залида ўтказилди! Спортнинг стол тенниси тури бўйича 2-3-босқич гуруҳлари ўртасида қизлар жамоалари ва ўғил болалар жамоалари ўртасида қизғин ва муросасиз бахс бўлиб ўтди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ва якка иштирокчи ғолиблар аниқланди. Жамоалар орасидан яхши иштирокчилар техникум жамоалари таркибига қабул қилинди. Мусобақалар давом этади. Техникум#спорт#бешташаббус#спортлигаси.
