Таълим жараёнидан лавҳалар!
0 кўрилган

Ҳамширалик иши фани етакчи ўқитувчиси Раҳимова Гулшода томонидан 115-гуруҳ талабалари иштирокида “Самарали ғамхўрлик тамойиллари” фанидан навбатдаги дарс машғулотлари мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Дарс жараёнида талабаларга беморларга самарали ғамхўрлик кўрсатиш, уларга индивидуал ёндашиш, меҳр-мурувват, эътибор ва масъулият билан муносабатда бўлиш тамойиллари ҳақида билим ва тушунчалар берилди.
Машғулотлар давомида назарий билимлар амалий кўникмалар билан уйғунлаштирилиб, талабаларнинг касбий билимлари, мустақил фикрлаш қобилияти ҳамда келажакдаги ҳамширалик фаолиятига оид малакаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Зеро, ҳамширалик — бу нафақат касб, балки меҳр, фидойилик, сабр-тоқат ва инсонпарварликни ўзида мужассам этган шарафли фаолиятдир!
#Ҳамширалик Иши #Самарали Гамхорлик #Дарс Жараёни #Талим Жараёни #115Гуруҳ #Касбий Талим
