Таълим кредити учун мй.гов.уз орқали ариза топширинг
0 кўрилган

мй.гов.уз орқали ариза топширинг!
Бунинг учун мй.гов.уз га киринг ва таълим бўлимидаги тегишли хизматдан фойдаланинг.
Бунда:
рўйхатдаги тижорат банкларидан бири ҳамда у жойлашган ҳудуд танланади.
Биргаликда қарз олувчи ва кафил маълумотлари киритилади.
Шундан сўнг, биргаликда қарз олувчи ва кафилнинг мй.гов.уз даги шахсий кабинетларига хабарномалар юборилади. Улар томонидан хабарнома тасдиқланганидан сўнггина ариза юборилади.
Аризалар тегишли тижорат банки томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади.
Таълим кредити кимларга берилади?
Таълим кредити кундузги таълим шаклида, бакалавр ва магистратура босқичида, давлат ва нодавлат ОТМларида ўқиётган талабалар ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига берилади. Бу имкониятдан ўқишини кўчирган талабалар ҳам фойдаланиши мумкин.
Бу хизматдан фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талаба ва ўқувчилар фойдаланишлари мумкин.
Кредит миқдори:
1-босқич талабалари учун 100% контракт тўлови;
2-босқич ва ундан юқори босқичдаги талабалар учун:
фанларни ўзлаштиришнинг ўртача ГПА (граде поинт авераге) кўрсаткичи 3 дан паст бўлганда контракт тўловининг 80% миқдори бўйича таълим кредити ажратилади, қолганини талаба ўзи тўлайди;
Таълим кредитини қайтариш ҳам анча осон ва эркин. Уни ўқиш муддати тугаганидан сўнг, еттинчи ойдан бошлаб, 7 йил давомида қайтарсангиз бўлади. Ўғил болалар учун фоизлар Марказий банкнинг асосий ставкасидан келиб чиқиб белгиланади, қизларга эса фоизсиз кредит ажратилади.
ГПА кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлганда ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганда контракт тўловининг 100% миқдори бўйича таълим кредити ажратилади.
Таълим кредити супер-контрактда ўқийдиганлар, сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги талабаларга берилмайди. Шунингдек, хориждаги Олий таълим муассасаларида ўқиётганлар ҳам таълим кредитини ололмайди.
Азиз талаба ва ўқувчилар, ушбу имкониятдан фойдаланиб, орзуларингиз сари қадам ташланг! Таълим кредити – бу келажак учун ишончли ва фойдали инвестициядир!
