Техникумларда Европа меҳнат бозори талабларига мос ҳамширалар тайёрланади
0 кўрилган
Техникумларда Европа меҳнат бозори талабларига мос ҳамширалар тайёрланади Касбий таълим агентлиги ва Чехия Республикасининг Пента Ҳоспиталс Интернатионал компанияси вакиллари билан Ҳамшираларни тайёрлаш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида:
Ўзбекистонда ҳамширалик йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш,
уларнинг касбий ва тил компетенсияларини ривожлантириш,
техникум битирувчиларининг Европа мамлакатларида, хусусан, Германия, Словакия, Чехия ва Полшада меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
