Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Устозлар куни: “Устоз — қалбларга йўл топган буюк зот” бадиий кечаси

0 кўрилган

1-октабр — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Устоз — қалбларга йўл топган буюк зот” мавзусида бадиий кеча ташкил этилди.

Тадбирда техникумнинг ўқитувчилари, мураббийлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. Бадиий кеча давомида устоз ва мураббийларнинг ёш авлод таълим-тарбиясидаги беқиёс ўрни, фидокорона меҳнати ва жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда ўқувчи-ёшлар томонидан устозларга бағишланган шеърлар, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, устоз ва мураббийларга самимий тилаклар билдирилиб, уларнинг шарафли ва масъулиятли меҳнати юксак қадрланиши таъкидланди.

Тадбир кўтаринки кайфият ва самимий руҳда ўтказилиб, иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Устозлар куни: “Устоз — қалбларга йўл топган буюк зот” бадиий кечаси | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми