Фармация таълим дастурини такомиллаштириш
0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида таълим дастурларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка етказиб борилмоқда.
Таълим дастурларининг мазмуни ва сифатини янада такомиллаштириш мақсадида ўқувчилар, педагоглар, иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари мунтазам ўрганиб борилади. Ўтказилган сўровномалар, таҳлиллар, муҳокамалар ва таклифлар асосида таълим дастурларига тегишли ўзгартириш ва такомиллаштиришлар киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Жумладан, “Ҳамширалик иши”, “Даволаш иши”, “Фармация” ва “Функсионал диагностика иши” таълим йўналишлари бўйича таълим дастурларининг амалдаги ҳолати, мазмуни, ўқув натижалари ҳамда меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги мунтазам таҳлил қилинади.
Таълим дастурларини такомиллаштириш жараёнида:
- ўқувчилар ва педагогларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилади;
- иш берувчилар ва амалиётчи мутахассисларнинг таклифлари таҳлил қилинади;
- таълим дастурларининг меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги баҳоланади;
- ўқув-меъёрий ҳужжатлар такомиллаштирилади;
- замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади;
- аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланади.
Таълим дастурларини такомиллаштириш натижалари, амалга оширилган ишлар ҳамда тегишли маълумотлар техникумнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам равишда очиқ эълон қилиб борилади.
Мазкур фаолият таълим сифатини ошириш, таълим жараёнининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда манфаатдор томонларнинг таълим дастурларини такомиллаштиришдаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.
