Асосий мазмунга ўтиш
Таълим сифати бўлимиШаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Манфаатдор томонлардан олинган сўровнома

0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида манфаатдор томонлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва таълим сифатини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Режага мувофиқ, ўқув жараёнини амалиётга йўналтириш, тиббиёт лабораторияларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, талабаларнинг тиббий этика ва мулоқот кўникмаларини ривожлантириш ҳамда рақамли таълим имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ишлар белгиланди.

Жумладан, тиббиёт бирлашмаларида амалий машғулотларни сифатли ташкил этиш, назарий билимларни амалиёт билан интеграциялаш, лабораторияларни замонавий тиббий техникалар ва симуляторлар билан бойитиш, “Тиббий этика ва бемор психологияси” йўналишида интерактив тренинг ва кейс-стадилар ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, талабаларнинг мустақил таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Моодле, Гоогле Цлассроом каби рақамли таълим платформаларидан фойдаланиш, мустақил топшириқлар ва онлайн тестларни мунтазам йўлга қўйиш белгиланган.

Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида таълим жараёнининг амалий йўналтирилганлиги, моддий-техник таъминоти, талабаларнинг касбий ва коммуникатив компетенсиялари ҳамда рақамли таълим имкониятлари янада такомиллаштирилиши кутилмоқда. Бу эса манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда таълим сифатини узлуксиз яхшилашга хизмат қилади.

Манфаатдор томонлардан олинган сўровнома | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми