Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

12-май Халқаро ҳамширалар куни

0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида 12-май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳамширалик касбининг жамиятдаги ўрни, инсон саломатлигини сақлашдаги фидокорона меҳнати ва шарафли фаолияти ҳақида сўз юритилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Мазкур тадбир техникумнинг 104-гуруҳ талаба қизлари томонидан ташкиллаштирилиб, юқори савияда ўтказилди. Тадбир раҳбари — гуруҳ раҳбари Д. Гупронова.

Барча ҳамшираларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз!