Беш минг қадам — соғлом ҳаёт сари
0 кўрилган

Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур майдонида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ёшларни зарарли иллатлардан асрашга қаратилган “5 минг қадам” пиёда юриш тадбири ўтказилди.
Юришда Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумидан ҳам 200дан зиёд талаба-қизлар қатнашди.
Иштирокчилар “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!”, “Соғлом оила — соғлом жамият!”, “Мен кучли аёлман!” шиорлари акс этган баннерлар билан юриб, аҳолини соғлом ва фаол ҳаётга чорлади.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар, жумладан, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш, зарарли иллатларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ҳамда жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантиришдан иборат.
Шаҳрисабз шаҳрида гиёҳвандликнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
