Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” — Ватан рамзига юксак эҳтиром

0 кўрилган

18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб миллий ғурур, ватанпарварлик ва халқимиз бирдамлигини тараннум этувчи тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай эзгу ташаббуслардан бири — “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ташкил этилаётган байроқ эстафетасидир.

Кеча фахрли эстафета Сурхондарё вилоятидан Қашқадарё вилоятига тантанали равишда топширилди. Ушбу рамзий маросим Деҳқонобод туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этиб, унда ёшлар, нуронийлар, фахрийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.

Тадбир давомида Давлатимиз байроғи юксак эҳтиром билан кутиб олиниб, иштирокчилар томонидан бирдамлик ва ватанпарварлик туйғулари намоён этилди.

Гов.уз| Телеграм| Ёу Тубе| ФБ| Инстаграм| Х

Бириктирилган материаллар

Расмлар