Гиёҳвандликка қарши кураш бўйича профилактик тадбир
0 кўрилган

Бу борада кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Уларнинг ижросини таъминлаш наркотиклар билан боғлиқ жиноятларга барҳам беришда муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–207-сон фармони ҳам муҳим ҳужжат ҳисобланади. Хўш, унинг ижроси таълим муассасаларида қандай кечмоқда?
Жорий йилнинг 7-октабр куни махсус ишчи гуруҳ томонидан Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида фармон ижроси юзасидан мониторинг олиб борилди. Гуруҳ етакчи мутахассиси Аҳмадхон Маҳмудов бошчилигида назорат ишлари ўтказилди, амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди, тегишли тавсиялар берилди.
