Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди

0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари О. Боймуродов ва Таълим сифати назорати бўлими бошлиғи З.Умиров томонидан ижарада истиқомат қилаётган талаба-ёшларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида талабаларнинг яшаш манзиллари, турар жойларнинг санитария-гигиена ҳолати, яратилган маиший шароитлар, хавфсизлик талаблари ҳамда дарс тайёрлашлари учун мавжуд имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай ўрганишлардан асосий мақсад — талаба-ёшларни доимий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муносиб яшаш шароитларини таъминлаш ҳамда таълим олишлари учун зарур имкониятларни яратишга кўмаклашишдан иборат.

Бириктирилган материаллар

Расмлар