Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Ишлаб чиқариш амалиёти

0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ҳамширалик иши йўналиши 3-курс ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиёти белгиланган тиббиёт муассасаларида ташкил этилиб, амалиёт жараёнлари жойларга чиқиб ўрганилмоқда. Мазкур амалиёт давомида ўқувчилар назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш, беморлар билан ишлаш маданиятини шакллантириш ҳамда замонавий тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқувчилар тажрибали шифокор ва ҳамширалар раҳбарлигида беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, муолажаларни бажариш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда касбий этикага амал қилиш бўйича амалий машғулотларда фаол иштирок этмоқдалар. Шунингдек, улар поликлиника ва шифохоналарнинг турли бўлимлари фаолияти билан танишиб, ҳамширалик ишининг масъулияти ва аҳамиятини чуқур англаб бормоқдалар.

Амалиёт жараёнларини ўрганиш давомида ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш, уларнинг касбий тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда амалиёт сифатини янада ошириш бўйича тавсиялар берилмоқда. Бу каби амалий машғулотлар келажакдаги малакали ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Техникум раҳбарияти томонидан ишлаб чиқариш амалиётининг самарали ташкил этилиши, ўқувчиларнинг хавфсизлиги ва сифатли билим олиши доимий назоратга олиниб, ҳамкор тиббиёт муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилмоқда.