Ишлаб чиқариш йиғилиши
0 кўрилган

2026-йил 1-июн куни Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида комплекс давлат аккредитацияси экспертларининг таълим муассасасига ташрифи олдидан педагог ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида аккредитация жараёнига пухта тайёргарлик кўриш, таълим сифати кўрсаткичларини янада такомиллаштириш ҳамда зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, масъул ходимларга тегишли вазифалар ва аниқ топшириқлар белгилаб берилди.
