Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалий семинар

0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида маҳалла профилактика инспектори ҳамда техникум раҳбарияти ҳамкорлигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Семинар давомида “АПК Қўриқчиси” иловасидан самарали фойдаланиш, унинг имкониятлари ва амалий аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчиларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий тушунчалар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Мақсад — ёшлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш.

#Шаҳрисабз #Жамоат Саломатлиги Техникуми #Профилактика #Ҳуқуқбузарликларнинг Олдини Олиш #АПКҚориқчиси #Амалий Семинар #Ёшлар Хавфсизлиги

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалий семинар | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми