Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Касбий таълимни ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳа ва ғоялар танлови эълон қилинади

0 кўрилган

Сизда касбий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган инновацион лойиҳа ёки ғоя борми?

Касбий таълимни ривожлантиришга қаратилган энг яхши ташаббус ва таклифлар танловида иштирок этинг!

Қуйидаги йўналишлар бўйича ўз ғояларингизни тақдим этишингиз мумкин:

янги таълим лойиҳалари;

халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуслари;

замонавий касбларни ривожлантиришга қаратилган инновацион ечимлар;

техникумлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар;

касбий таълим тизимини такомиллаштиришга хизмат қиладиган бошқа инновацион лойиҳа ва ғоялар.

Танловда якка тартибда ёки жамоа бўлиб иштирок этиш мумкин.

Маълумот ва танлов шартлари билан:

Батафсил

Таклифларингизни 2026-йил 10-сентабрга қадар қуйидаги усуллардан бири орқали юборишингиз мумкин:

Телеграм бот — @касбеду_бот

Расмий сайт — https://innovation.kasbedu.uz/

Электрон почта — prkasb@kasbedu.uz

Келиб тушган барча таклифлар Касбий таълим агентлиги мутахассислари томонидан кўриб чиқилади. Энг яхши 3 та лойиҳа ва ғоя саралаб олинади ҳамда натижалар Агентликнинг расмий ахборот ресурсларида эълон қилинади.

Ғолиб муаллифлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади ҳамда истиқболли лойиҳа ва ғояларни амалиётга татбиқ этиш имконияти кўриб чиқилади.

Вебсите | Телеграм | Инстаграм | Фацебоок | Ёутубе | Х