Келажак касбини танлаш вақти!
0 кўрилган

Қарши шаҳрида юқори савияда ўтказилаётган “Карера куни” муносабати билан ташкил этилган касблар танлови ва кўргазмали фестивалда Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг фаол педагог ходимлари ва иқтидорли талабалари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.
Фестивал давомида техникум жамоаси ўз йўналишлари бўйича қизиқарли кўргазмалар, амалий маҳорат ва тақдимотлар намойиш этиб, ёшларнинг тиббиёт соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш учун ўз ҳиссасини қўшмоқда. Келажак сари дадил қадам ташлаётган ёшларимизга улкан зафарлар тилаймиз!
