Кейинги йилдан техникумларда ўқиб ҳамшира бўлиш амалиёти бекор бўлади
0 кўрилган

Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади.
Яъни ҳозир икки йиллик тиббиёт техникумлари фақат мана шу йил ўқувчи қабул қила олади, кейинги ўқув йилидан бошлаб:
“ҳамширалик иши” негизида “тиббий ҳамроҳлик иши” мутахассислиги;
“олий ҳамширалик иши” негизида “олий тиббий ҳамроҳлик иши” бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади (битирувчиларга ҳамшира ҳамда эркакларга тиббиёт оғаси квалификацияси берилади);
“олий тиббий ҳамроҳлик иши” бўйича давлат буюртмаси 2030/2031 ўқув йилига қадар ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади.
