“Менинг рақамли ҳуқуқларим” мавзусида интерактив тренинг
0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ўқувчи-ёшларнинг рақамли ҳуқуқ ва мажбуриятлари, интернетдан хавфсиз ва тўғри фойдаланиш кўникмаларини ошириш мақсадида “Менинг рақамли ҳуқуқларим” мавзусида интерактив тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшлар иштирокида интерактив тренинглар, викториналар ҳамда баҳс-мунозаралар ўтказилди. Жараёнларда интернетдаги шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, рақамли хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ижтимоий тармоқлардан масъулиятли фойдаланиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар ўз билим ва фикрларини эркин намоён этиб, турли вазиятлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
#Шаҳрисабз #Жамоат Саломатлиги Техникуми #Менинг Рақамли Ҳуқуқларим #Рақамли Саводхонлик #Рақамли Хавфсизлик #Ёшлар #Интерактив Тренинг #Викторина #Баҳс Мунозара
