Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Президентимиз “Пеарсон” халқаро таълим дастури жорий этилган техникумда бўлди

0 кўрилган

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17-июлдаги “Республикада халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур техникумда Буюк Британиянинг “Пеарсон БТЕЦ” халқаро таълим дастури жорий этилди.

Дунёнинг 70 та мамлакатида қўлланилаётган ушбу дастур Ўзбекистонда илк бор мазкур техникумда йўлга қўйилди.

Натижада 240 ўринли замонавий устахоналар яратилди. Техникумда жами 1 минг 203 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Бу ерда дуал таълимни йўлга қўйиб, ҳудуд иқтисодиётининг етакчи тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган. Халқаро дастур битирувчиларига 70 дан ортиқ давлатда тан олинадиган диплом берилади.

Асосий фанлар инглиз тилида ўқитилиб, ўқув-услубий материаллар ҳам шу тилда тақдим этилмоқда. Бу ўқувчиларнинг касбий билимлари билан бирга соҳавий тил кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Амалий тайёргарлик натижасида битирувчиларнинг хорижда ишлаш имкониятлари кенгаймоқда.

Жорий йилда техникумда пайвандчилик бўйича ўқитилган 25 нафар ишсиз фуқаро Эстонияга ишга юборилди. Улар ойига 3 минг еврогача иш ҳақи олмоқда.

Шунингдек, ташкил этилаётган 40 миллион долларлик саноат зонаси учун зарур мутахассисларни мазкур техникумда тайёрлаш бўйича келишувларга эришилган.

Давлатимиз раҳбари техникумда яратилган шароитлар билан танишди. Халқаро меҳнат бозорида малакали кадрларга талаб ортиб бораётгани қайд этилиб, ўқув жараёнларини иш берувчилар эҳтиёжларига мувофиқ ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вебсите | Телеграм | Инстаграм | Фацебоок | Ёутубе | Х