Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

Профилактик тадбирлар: киберхавфсизлик бўйича учрашув

0 кўрилган

Жорий йилнинг 3-октабр куни Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси киберхавфсизлик бўлими ходимлари иштирокида ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, кибержиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бугунги кунда ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган интернет ва ижтимоий тармоқлардан, хусусан, Ижтимоий тармоқларда турли хил тақиқланган, ноқонуний ёки шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилувчи видео, аудио ва бошқа материалларни тарқатиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш айрим ҳолларда қонунчиликда белгиланган жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Бириктирилган материаллар

Расмлар

Профилактик тадбирлар: киберхавфсизлик бўйича учрашув | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми