Асосий мазмунга ўтиш
Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
Янгиликлар

“Шарқ аёли маърифати” — оила ва жамият равнақи йўлида

0 кўрилган

Шаҳрисабз шаҳрида шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан “Шарқ аёли маърифати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-207-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилган тадбирда шаҳар фаоллари, нуроний онахонлар, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, турли соҳа вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тадбирда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ва фарзанд тарбиясида миллий қадриятларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларни гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг зарарли оқибатларидан асраш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида мутахассислар иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди ҳамда мавзуга оид тарғибот материаллари тарқатилди.

Бириктирилган материаллар

Расмлар

“Шарқ аёли маърифати” — оила ва жамият равнақи йўлида | Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми