Талаба-қизлар билан йиғилиш ўтказилди
0 кўрилган

Жорий йилнинг 22-сентабр куни техникум фаоллар залида Талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида талаба-қизларнинг одоб-ахлоқи, ички тартиб-қоидаларга риоя этиши, таълим-тарбия жараёнидаги фаоллиги ҳамда Талабалар турар жойида белгиланган тартиб асосида яшашлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, талаба-қизларга хоналарни озода ва тартибли сақлаш, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, тунги осойишталикни таъминлаш, ўзаро ҳурмат ва муомала маданиятига риоя этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Йиғилишда талаба-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш, китобхонлик ва спорт машғулотларига кенг жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
