Талабалар турар жойи янги ўқув йилига тайёрланмоқда.
0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми талабалар турар жойида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Янги 2026/2027-ўқув йилини муносиб кутиб олиш, талабалар учун қулай ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиш мақсадида Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми талабалар турар жойида кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Айни кунларда талабалар турар жойининг барча ҳудудларида ободонлаштириш, тозалаш ва тартибга келтириш ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, ётоқхоналардаги хоналар, умумий фойдаланиш жойлари, йўлаклар ҳамда санитария-гигиена хоналари тозаланиб, зарур санитария талабларига мувофиқ ҳолатга келтирилмоқда. Хоналарда тозалик ва озодаликка алоҳида эътибор қаратилиб, талабалар учун қулай ва шинам муҳит яратишга ҳаракат қилинмоқда.
