Техникумда профилактик суҳбатлар ўтказилди
0 кўрилган

Жорий йилнинг 13-октабр куни Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ЙПҲ ходимлари иштирокида талаба-ёшлар билан профилактик суҳбатлар ташкил этилди.
Суҳбат давомида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун-қоидаларга риоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг жамият олдидаги масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, талабаларга одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва турли салбий ҳолатлардан йироқ бўлиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда қонунга ҳурмат ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш, шунингдек, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ёшларнинг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.
