“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири
0 кўрилган

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди!
Жорий йилнинг 6-ноябр куни Шаҳрисабз жамоат саломатлиги техникумида инсон саломатлиги ва ҳаёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида тиббиёт соҳаси вакилларининг машаққатли ва шарафли меҳнати, уларнинг жамият саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги беқиёс хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Байрам тадбири кўтаринки руҳда, самимий табриклар, эзгу тилаклар ва Г.Раҳимова раҳбарлигида ҳамширалик иши 115-гуруҳ ўқувчиларининг байрамона чиқишлари билан давом этди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан муборакбод этамиз! Уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Инсон саломатлиги йўлидаги шарафли меҳнатингиз доимо қадрлансин!
#Тиббиёт Ходимлари Куни #Шаҳрисабз #Жамоат Саломатлиги Техникуми
