Янги Ўзбекистон бунёдкорлари
0 кўрилган

Техникумда “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўрик-танловининг саралаш босқичи юқори савияда ташкил этилди. Мазкур танлов ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.
Танлов давомида иштирокчилар ўз билим ва қобилиятларини турли йўналишларда намоён этиб, фаол иштирок этдилар. Ҳар бир чиқиш ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланиб, энг муносиб номзодлар кейинги босқичга тавсия этилди.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, ўқувчиларнинг янги ғоя ва ташаббусларга бўлган қизиқишини янада оширди. “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўрик-танлови ёшларни Ватанга садоқат, фидойилик ва бунёдкорлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
