“Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
0 кўрилган

Бугун Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида талаба-ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мазкур тадбир талабаларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, зукколик ва топқирликларини синовдан ўтказиш, шунингдек, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.
Ўйин давомида иштирокчилар турли йўналишдаги қизиқарли ва мантиқий саволларга жавоб бериб, ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар. Беллашув кўтаринки руҳда, қизғин ва дўстона рақобат остида ўтди.
Бундай интеллектуал тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни билим олишга рағбатлантириш ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
