Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар қабул қилинмоқда
0 кўрилган

Иқтидорли, фаол ва салмоқли ютуқларга эришган хотин-қизлар диққатига!
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган, 2024–2026-йиллар давомида таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, тиббиёт, ахборот технологиялари ҳамда жамоатчилик йўналишларида фаолият юритиб, республика ва халқаро миқёсда муносиб ютуқларга эришган истеъдодли хотин-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофотига номзод сифатида ҳужжатларини топширишлари мумкин.
Ҳужжатларни топшириш тартиби:
Номзодлар ҳужжатларини Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Ягона ахборот тизими — аёл.гов.уз платформасидаги Зулфия номидаги давлат мукофоти модули орқали топширишлари мумкин.
Ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати — 2026-йил 10-октабр.
