Ишлаб чиқариш амалиёти
0 кўрилган

Техникумнинг 2-босқич ўқувчилари ҳозирда туман тиббиёт бирлашмаларида амалиёт ўтамоқдалар. Амалиёт жараёнида ўқувчилар малакали шифокор ва ҳамширалар раҳбарлигида беморларни парваришлаш, тиббий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда замонавий тиббий ускуналардан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлашмоқда.
Мазкур амалиёт ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда келгусида малакали тиббиёт ходими бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.
Амалиёт давомида ўқувчилар тиббиёт муассасаларидаги иш жараёнлари билан яқиндан танишиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сир-асрорларини ўрганмоқдалар.
